logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Кир ювиш машиналари аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигига қандай таъсир қилади?

Кир ювиш машиналари аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигига қандай таъсир қилади?

01/06/2023 12:38

Технологик тараққиёт суръати жадал бўлган бир даврда инсонлар ҳаётини енгиллаштирувчи турли техника воситалари кун сайин кўпаймоқда. Бугунги кунда уй юмушларининг катта қисмини уларсиз тасаввур қилиш қийин. XX асрнинг энг муҳим ихтироларидан бири бу кир ювиш машинаси ҳисобланади. Ушбу қурилма нафақат кир ювишни осонлаштирди ва тезлаштирди, балки аёллар ҳаёти ва меҳнатига ҳам катта таъсир кўрсатди. Кир ювиш машиналари кир ювиш учун зарур бўлган вақт ва кучнинг қисқаришига олиб келди ва аёлларнинг бошқа ишлар учун вақт ажратишига имкон берди. Тадқиқотларга кўра, 1900-1980 йилларда АҚШда кир ювиш машиналаридан фойдаланиш натижасида аёлларнинг иқтисодий фаоллик даражаси 10%га ошган (Jeremy Greenwood, Ananth Seshadri and Mehmet Yorukoglu 2005) .

Nielsen тадқиқотига кўра, бутун дунё бўйлаб аҳолининг 67%и ҳафтасига камида икки марта, 31%и эса ҳар куни кир ювади. Аммо бутун дунёдаги одамлар кийимларини қанчалик тез-тез тозалашидаги ўхшашликларга қарамай, кийимларини ювишда баъзи фарқлар мавжуд (агар улар буни ўзлари қилса). Осиё-Тинч океани минтақасида истиқомат қилувчиларнинг деярли ярми (45%) кийимларини ҳар куни ювишини ва 27%и қўлда ювишини билдирган. Европа, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида ушбу кўрсаткич 11%, Лотин Америкасида 15%, Шимолий Америкада 4% эканлиги маълум бўлди. 

Кирни машинада ювиш бўйича дунё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Европа мамлакатларида (87%), Шимолий Америкада (82%), ва Лотин Америкасида (74%) кузатилган . Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, айнан ушбу минтақалардаги давлатларда аёлларнинг иқтисодий фаоллиги бошқа мамлакатлардагига нисбатан анча юқори. 

Тадқиқот натижаларига кўра, кир машинасида кир ювиш учун аёллар ўртача 17 дақиқа вақт (кирни саралаб машинага солиш ва ундан сўнг қуриши учун осиш) сарфлар экан . Кийимларни қўлда ювиш кир ювиш машинасидагига қараганда кўпроқ меҳнат талаб қиладиган усул. Қўлда кийимларни ювиш ўртача 1 соату 30 дақиқадан 2 соату 30 дақиқагача давом этади. Кийимларни қўлда ювиш учун қанча вақт кетиши кийимнинг тури ва ўлчами, кир миқдори ва шахсий ювиш усуллари каби омилларга боғлиқ .

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги ҳар 100 та уй хўжалигининг 95 тасида кир ювиш машинаси бор. Кир ювиш машиналари билан таъминланганлик кўрсаткичи Сирдарё вилоятида энг паст - 83 та, Тошкент шаҳрида эса энг юқори - 128 та. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Статистика агентлигининг уй хўжаликлари сўровида кир ювиш машиналарининг тури (автомат, ярим автомат) ёки қандай мақсадларда фойдаланилиши (қишлоқларда сутдан қаймоқни ажратиш мақсадларида ҳам фойдаланилади) сўралмайди ва шаҳар-қишлоқ кесимида маълумотлар келтирилмайди. Шунинг учун уй хўжаликларининг 100 тадан 96 тасида автомат кир ювиш машинаси бор ва улардан айнан кир ювишда фойданилади, дейиш бироз мушкул.

Маълумот учун: 2021-йилда Европа мамлакатларида уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси: Италияда-97%, Австрияда-94%, Германияда-93%, Буюк Британияда-92%, Францияда-90%, Норвегияда-88%, Швецияда-72%.

Ўзбекистонлик аёлларнинг иқтисодий фаоллик даражаси бошқа мамлакатлардагига нисбатан паст (43%). Бунинг асосий сабаби улар кўп вақтини уй ишларига сарфлашидир. Тадқиқот натижаларига кўра, иқтисодиётда банд бўлган ўзбек аёллари уй ишларига кунига 4

соат вақт ажратади . Ўзбек аёлларининг бўш вақти жуда оз эканлигини исботловчи яна бир кўрсаткич уларнинг фарзандларига кўп вақт ажрата олмаслигидир. Мисол учун бор йўғи 36,8% аёллар фарзандларига турли хил китобларни ўқиб беришини, 37,4% аёллар фарзандлари билан ўйинлар ўйнаб, дам олишини билдирган .

Маълумки, кир ювиш машинасидан фойдаланиш кирни қўлда ювиш билан солиштирганда аёлнинг вақтини сезиларли даражада тежайди. Кир ювиш машинаси танланган созламаларга ва кир миқдорига қараб ўртача 30-60 дақиқада бир циклни ювиши мумкин. Шу билан бирга, аёлнинг бутун цикл давомида иштирок этиши шарт эмас, кир ювиш машинасидан фойдаланиш аёлларнинг вақтини сезиларли даражада тежайди. МҲТИ экспертлари кир ювиш машиналаридан фойдаланиш аёлларнинг иқтисодий фаоллигига қандай таъсир қилишини баҳолаш мақсадида тадқиқот ўтказди.

Иқтисодий таъсири: Тадқиқот натижаларига кўра, уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси 1%га ошиши иқтисодий фаол аёллар сонини 1,9% га ёки 122 минг нафарга ошириши маълум бўлди (1-жадвал). Шунингдек, уй хўжаликларининг шахсий компьтерларга эга бўлиши ҳам аёлларнинг иқтисодий фаоллигига ижобий таъсир қилиши таҳлил натижаларига кўра аниқланди.

Ижтимоий таъсири: Аёллар, айниқса қишлоқларда истиқомат қилувчи аёллар орасида автомат кир ювиш машиналаридан кундалик ҳаётда фойдаланиш уларнинг бўш вақти ортишига олиб келади. Ҳисоб-китобларга кўра, автомат кир ювиш машинасидан фойдаланиш бир ҳафтада ўртача 4 соат вақтни тежашда ёрдам беради. Бу вақтни аёллар фарзандлари билан уй вазифаларини бажаришга сарфлаши мумкин. Тадқиқот натижаларига кўра, оналарнинг фарзандларига кўпроқ вақт ажратиши уларнинг математика ва она тили фанларини ўзлаштиришига ижобий таъсир қилган . 

Шунингдек, кир ювиш машиналаридан фойдаланиш сув ва энергия сарфининг камайишига олиб келади. 

Шундай қилиб, тадқиқотимиз натижаларига кўра, кир ювиш машиналаридан фойдаланиш ҳам иқтисодиётга, ҳам ижтимоий ҳаётга ижобий таъсир этади. Бундан келиб чиқиб, қишлоқ аёлларининг кир ювиш машиналари билан таъминланиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш таклиф этилади. Бунинг энг асосий механизмларидан бири бу кир ювиш машиналарини ҳарид қилиш истагида бўлган аёллар учун махсус имтиёзли кредитлар тизимини жорий этишдир. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда кир ювиш машинасини харид қилиш учун (истеъмол кредити) кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 25% дан бошланади. Бўлиб бериш тартибида харид қилинганида таннархидан камида 40% қимматга тушади. Шуларни онобатга олган холда, айнан кир ювиш машинасини харид қилиш истагидагидаги аёллар учун махсус йиллик фоиз ставкаси марказий банк томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси миқдорида бўлиши таклиф этилади.

 

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон чорвачилик соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликка тайёр

01/10/2023Батафсил

Ҳисоб палатасига 2025-2027 йиллар учун МДҲ олий аудит органлари раҳбарлари Кенгаши раисининг вазифаси топширилди

29/09/2023Батафсил

Бош вазир Абдулла Арипов Сергели тумани аҳолиси билан учрашиб, мулоқот қилди

29/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+