Озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашишида давом этаяпти
11/04/2023 16:54
Озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашишида давом этаяпти
11/04/2023 16:54
МҲТИ экспертлари охирги ҳафтада Ўзбекистон супермаркетларида истеъмол товарлари нархидаги ўзгаришни таҳлил қилди: тадбиркорлар берилган имтиёзни истеъмолчига ўтказишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 23-мартдаги ПФ-41-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг вақтинчалик ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати эълон қилинди.
Таҳлил учун супермаркетлардаги 100 турдаги 6486 та истеъмол товари бўйича статистика data-scraping йўли билан юклаб олинди. Ҳар бир товар тури бўйича нархлар 2023-йил 28-февраль, 31-март ва 7-апрель саналари учун солиштирилди.
Натижалар шуни кўрсатадики,
шоколад маҳсулотлари март ойи охирида февраль ойидагига нисбатан 204 сўмга ва апрель ойида март ойи охиридагига нисбатан 294 сўмга, мева-сабзавот консервалари тегишли равишда 650 сўмга ва 236 сўмга, ёғ 1737 сўмга ва 1733 сўмга, ширинликлар 931 сўмга ва 199 сўмга арзонлашган.
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |