logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Глобал форуми иштирокчиси профессор Рейн Мюллерсон Тошкентга ташриф буюрди

Глобал форуми иштирокчиси профессор Рейн Мюллерсон Тошкентга ташриф буюрди

03/12/2022 18:04

Мамлакатимизга 5-6 декабрь кунлари Cамарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми иштирокчиларининг ташрифлари бошланди. 

2022 йил 3 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Тошкент халқаро аэропортида Таллин университети (Эстония) Бошқарув, ҳуқуқ ва жамият академияси фахрий профессори Рейн Мюллерсонни кутиб олди.

Профессор Рейн Мюллерсон – Ўзбекистоннинг яқин ҳамкорларидан бири. У 2022 йилда инсон ҳуқуқларига оид илмий ва ўқув ишлари соҳасидаги самарали халқаро ҳамкорлиги туфайли “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонига

(Ўзбекистон) муносиб топилди. 

Р.Мюллерсон Глобал форум ишида қатнашади. Хусусан, олимнинг “Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича маҳорат дарслари”да маъруза қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун: Глобал форумнинг хорижий иштирокчиларини кутиб олиш учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортларида штаблар ташкил этилди. 

Меҳмонларни меҳмонхоналарга

жойлаштириш, транспорт воситаси билан таъминлаш, бўш вақтларини кўнгилли ўтказиш учун саёҳатлар ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

 

 
 

 

 

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+