Тошкентда август ойида “Анҳор-Локомотив” боғи очилади
20/07/2016 14:25
Тошкентда август ойида “Анҳор-Локомотив” боғи очилади
20/07/2016 14:25
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг август ойида Тошкентда янги «Анҳор-Локомотив» дам олиш ҳудуди ва аттракционлар боғи очилади, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» Матбуот хизмати.
Янги истироҳат боғи Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жойлашган. Боғ 8 га майдонни эгаллаган.
“Ўзбекистон темир йўллари” сайтининг хабар беришича, ҳозирда қурилиш ишлари якунланиш арафасида бўлиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
“Истироҳат боғида болалар ва катталар учун аттракционлар, ўйин майдончалари, 320 ўринга мўлжалланган ёзги театр, мусиқали ва чироқли фаввора, ресторан ва бир қанча кафетерийлар мавжуд. Айрим аттракционлар ўзига хос бўлиб, шаҳарда ягоналиги билан ажралиб туради. Масалан, 43 метр баландликка эга «Осмонўпар» аттракциони орқали шаҳарнинг гўзал манзарасини томоша қилиш мумкин. Анҳор бўйида эса узунлиги 40 метрли ёруғлик эффектли рақс тушувчи фаввора ўрнатилиб, унинг баландлиги 50 метрга қадар етади” – дея қайд этади компания.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |