logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Taekwondo ITF:АҚШдаги халқаро турнирда мадҳиямиз янгради

Taekwondo ITF:АҚШдаги халқаро турнирда мадҳиямиз янгради

19/08/2022 19:11

Бугун дунё аҳли бизни спорт орқали яқиндан танимоқда,тан олмоқда,десак муболаға бўлмайди. Спортчиларимиз эришаётган ютуқлар эса манаман деган давлатларнинг ҳавасини келтирмоқда. АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида спортнинг таэквондо ITF тури бўйича 16 маротаба нуфузли “Биг Эпл” халқаро турнири ўтказилди.

Унда мусобақа мезбонлари Америка Қўшма штатлари,Канада,Коста-Рика,Доминикан Республикаси,Мексика,Гондурас,Аргентина ва Ўзбекистон каби таэквондонинг ITF йўналиши анча ривожланган давлатлардан спортчилар иштирок этишди. 

Мусобақада спортчилар таэквондо ITFнинг 3 йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар. 

Мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз байроғини сарбаланд кўтарилишига,мадҳиямиз жаранг сочишига спортчилар О. Жалилов ва А. Ҳамидуллайевлар сабабчи бўлди. 

Жумладан, мусобақанинг тул баҳсларида Ҳамидуллайев Абдужаббор олтин медалга сазовор бўлди.Жалилов Ойбек эса кумуш медал соҳибига айланди.

Шунингдек,О.Жалилов - 90 кг вазн тоифасида массоги баҳсларида ҳам яна битта кумуш медални ўз ҳисобига қўшиб қўйди. 

Шу тариқа вакилларимиз Тошкентга 1та олтин,2 та кумуш,жами 3 та медал билан қайтишадиган бўлди.

 

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+