logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

ФАО чигирткаларни назорат қилишда маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистонда энг яхши тажрибаларни жорий этмоқда

ФАО чигирткаларни назорат қилишда маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича Ўзбекистонда энг яхши тажрибаларни жорий этмоқда

15/08/2022 20:32

Марказий Осиёда чигирткалар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хавф солувчи ўткир минтақавий муаммо ҳисобланади. Зарарли ҳашаротлар билан боғлиқ муаммонинг глобал моҳиятини ҳисобга олган ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатларига «Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашишни такомиллаштириш (II босқич)» минтақавий лойиҳаси доирасида ёрдам кўрсатмоқда. Мазкур лойиҳа Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилмоқда. Ташаббускорлар лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатлари қишлоқ хўжалигига ҳам, давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатишига, шунингдек, чигирткаларга қарши курашишда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга умид қилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнида юқорида қайд этиб ўтилган мамлакатларга чигирткаларни кузатиш ва назорат қилиш учун ускуналар ва жиҳозлар, шахсий ҳимоя воситалари, шунингдек, хавфли зараркунандаларга қарши курашиш учун чигирткаларни назорат қилиш бўйича янги билим ва технологиялар тақдим қилинади. Охирги вазифага, яъни, билим ва кўникмаларга алоҳида эътибор қаратилади, чунки зараркунандаларга қарши курашда илғор тажрибаларни ўрганиш қишлоқ хўжалиги тармоғи учун катта аҳамиятга эга.

Масалан, лойиҳа доирасида жорий йилнинг июль ойи охирида Тошкент шаҳрида ФАО халқаро маслаҳатчиси, геоахборот тизимлари бўйича эксперт Надия Муратова Ўзбекистон Республикаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари, Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар вакиллари учун бир қатор тренинглар ўтказди. Тренинглар мавзуси Автоматлаштирилган маълумотларни йиғиш тизими (ASDC) ва Кавказ ва Марказий Осиёда чигирткаларни бошқариш тизими (CCALM) каби масалаларга бағишланди. Тренингларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 25 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этди.

ASDC 2013 йилда Кавказ ва Марказий Осиёдаги чигирткалар бўйича маълумотларни тўплашни стандартлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, дастлаб 2014-2015 йилларда Грузия, Россия ва Ўзбекистонда синовдан ўтган ва ҳозирда кўплаб мамлакатларда амалга оширилмоқда. ASDC атроф-муҳит хавфсизлиги ва операторларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни ўз ичига олган чигирткаларни ўрганиш ва чигирткаларга қарши ишлов бериш тўғрисида маълумот тўплашни осонлаштириш учун яратилган.

Ушбу маълумотлар мобил алоқа орқали онлайн режимида "Кавказ ва Марказий Осиёда чигирткаларни бошқариш тизими" (CCALM) географик ахборот тизимига узатилади, бу бошқа маълумотлар билан биргаликда чигирткалар ҳолатини таҳлил қилиш ва башорат қилишни яхшилашга имкон беради.

CCALM 2017 йилда чигиртка тарқалашидан эрта огоҳлантириш ва олдини олишга кўмаклашиш учун ташкил этилган. CCALM текшириш ёки ишлов бериш билан шуғулланувчи ходимлар томонидан ASDC ёрдамида тўпланган ҳам дала маълумотлари билан, ҳам бошқа манбалардан сунъий йўлдош маълумотлари билан тўлдирилади. Ҳар иккала ASDC ва CCALM тизими Кавказ ва Марказий Осиё давлатларининг ўнта тилида, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам ишлайди.

«ASDC тизими чигирткаларни далада тез ва самарали ўрганиш, шунингдек, мобил қурилмалар ёрдамида чигирткаларга қарши курашиш мониторингини олиб бориш учун қулай бўлиб, бу ҳам дала операторлари, ҳам масъул мутахассисларнинг вазифасини сезиларли даражада осонлаштиради. Тренинг иштирокчилари билан биргаликда назарий машғулотлар давомида ҳам, соҳада ташкил этилган амалий машғулотларда ҳам Ўзбекистонда ASDC ва CCALMни жорий этишнинг барча тафсилотлари кўриб чиқилди», - дейди лойиҳанинг халқаро маслаҳатчиси, геоахборот тизимлари бўйича эксперт Надия Муратова.

Тренинглар давомида олинган билим ва кўникмалар чигирткаларни назорат қилиш хизматлари раҳбарлари, агрономлар ва тадқиқотчиларга минтақадаги чигирткалар ҳолатини кенг миқёсда таҳлил қилиш, зараркунандаларга қарши кураш ишларини янада самарали олиб бориш ва ушбу жараёнларга илғор технологияларни жорий этиш имконини беради.

 

Охирги янгиликлар

Республика ишчи гуруҳи Шофирконда бўлди

04/10/2023Батафсил

Ўзбекистон Президентининг Қатарга давлат ташрифи якунланди

04/10/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Доҳада Бутунжаҳон кўргазмаси очилишида иштирок этди

04/10/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+