КУ федерациясида ОБСЕнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан учрашув ўтказилди
19/07/2016 10:24
КУ федерациясида ОБСЕнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан учрашув ўтказилди
19/07/2016 10:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 18-июль куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Танзила Норбоева ОБСЕнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор билан учрашди.
Учрашув давомида Жон МакГрегор Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларининг ҳимояси брасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилди. Таъкидландики, мамлакатимизда касаба уюшмалари ўз фаолиятларини самарали олиб боришлари учун зарур қонунчилик базаси яратилган.
ОБСЕнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон МакГрегор ўз чиқишида Ўзбекистонда барча соҳаларда олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди, дея хабар беради Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизмати.
Telegram- !
19/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |