logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Cyber Security Challenge Uzbekistan” финалчилари аниқланди

“Cyber Security Challenge Uzbekistan” финалчилари аниқланди

11/07/2016 14:16

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 7-июлидан 9-июлига қадар пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Cyber Security Challenge Uzbekistan” танловининг ярим финали бўлиб ўтди.

Ярим финалчилар стенография, криптография, веб-ожизлик, операцион тизимлар ожизлиги, дастурий таъминот ожизлиги каби танловнинг асосий йўналишлари бўйича 16 та кибер-квест вазифани ечишлари керак эди.

Тақдим этилган 16 та вазифадан фақатгина биттасини ҳеч ким еча олмади. Мазкур вазифанинг моҳияти аввалдан вирус билан зарарланган дастурий таъминотни топиш лозим эди. Уни ечган иштирокчи максимал ҳисобланган 600 баллни қўлга киритарди. Аммо мазкур вазифа ечилмасдан қолиб кетди.

15 та вазифани бажариб, 4160 балл тўплаган қатнашчи биринчи ўринни эгаллади. Солиштириш учун ярим финалчиларнинг ўртача бали 2000 тани ташкил этди.

Финалчилар жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган “ICTWEEK Uzbekistan-2016” ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи СTF-мусобақасига таклиф этиладилар. Дастлабки уч ўринни эгаллаган ғолиблар танловнинг 30 млн. сўм миқдоридаги пул мукофотини бўлишиб оладилар. Барча қатнашчиларга ташкилотчилар ва ҳамкорларнинг махсус совғалари бор.

“Cyber Security Challenge Uzbekistan” танлови мамлакатимизда ўтказилган киберхавфсизлик соҳасидаги илк очиқ беллашувдир. Танлов хавфсиз ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган. Танлов аудиторияси 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган виртуал инфратузилмада тажриба орттираётган ёш мутахассислардан иборат.

18-майдан 10-июнга қадар республиканинг олтита ҳудуди — Самарқанд, Фарғона, Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қашқадарё вилоятида кўргазмали маҳорат дарслари ва иштирокчиларни дастлабки саралаш бўлиб ўтди.

Оҳирги янгиликлар

ФАО кўмагида янги ГИС лабораторияси ташкил этилди

24/02/2021Батафсил

Миллий палата: телетиббиёт ҳаракатда

24/02/2021Батафсил

Aгробанк ва Эксимбанк ўртасида 25 миллион долларлик шартнома имзоланди

24/02/2021Батафсил

МБ валюта курслари 04/03/2021

$ 1 10487.54 -0.119%
€ 1 12692.02 +0.671%
₽ 1 124.44 -11.557%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+