logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

PIIMA мактабларида ахборот таълим тизимлари жорий этилади

PIIMA мактабларида ахборот таълим тизимлари жорий этилади

29/11/2020 12:06

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (PIIMA) Integrated Technology Laboratory LLC ва INTELA EDUCATION UZBEKISTAN компаниялари билан бирга таълим тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этишга келишиб олди.

 

PIIMA директори Ҳилола Умарова, Integrated Technology Laboratory LLC директори Андрей Москалев ва INTELA EDUCATION UZBEKISTAN директори Шахноза Азиз-Кариевалар ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

 

Ушбу меморандумнинг асосий мақсади мамлакатимиз мактаб таълими тизимида ҳамкорликда инновацион ғоялар, замонавий технологик ечимларни татбиқ этиш ва тарғиб қилиш ҳамда таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий қилишдан иборат.

 

Жумладан, ҳамкорлик доирасида Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда блокчейн ва сунъий интеллект технологияларини жорий қилган ҳолда таълим муассасаларида ахборот таълим тизимларини (Digital Diplomas) жорий этиш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари таълим жараёнига масофавий (онлайн) ўқитиш технологияларини (Moodle, Canvas, BalckBoard) ва булутли технологияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилинади. Онлайн таълимни самарали жорий қилиш мақсадида керакли норматив-ҳуқуқий база яратиш учун таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Томонлар Intela Education Portals платформаси асосида онлайн таълим тизимини яратиш ва мактабларда жорий қилишни режалаштирмоқдалар.

 

Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши агентлик тасарруфидаги мактаблар ўқувчилари ва ўқитувчилари учун ахборот технологиялари бўйича махсус семинарлар, тренинглар ва маҳорат дарслари ташкил этиш бўлади.

 

- Integrated Technology Laboratory LLC ва INTELA EDUCATION UZBEKISTAN компаниялари билан ҳамкорлик агентлик тизимидаги мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларга янги имконият яратиб беради. Улар ахборот технологиялари ёрдамида ўз билимларини янада мустаҳкамлаб борадилар. Бу эса, агентлик тизимида таълим сифатини янада оширишга кўмак беради, деб таъкидлади PIIMA директори Ҳилола Умарова.

 

Оҳирги янгиликлар

Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди

20/01/2021Батафсил

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси

20/01/2021Батафсил

ФАО Бухоро вилояти аҳолисига 20 та кичик иссиқхонани беғараз тақдим этди

19/01/2021Батафсил

МБ валюта курслари 19/01/2021

$ 1 10500.81 +0.264%
€ 1 12682.88 -0.885%
₽ 1 142.66 +0.970%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+