Томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар, парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига рухсат берилди
02/09/2020 12:11
Томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар, парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига рухсат берилди
02/09/2020 12:11
Томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:
объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
Парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
Ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
Аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
Аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
Ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
Бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б. ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |