Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4819 нафарни ташкил этмоқда
12/06/2020 11:29
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4819 нафарни ташкил этмоқда
12/06/2020 11:29
2020 йил 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4819 (+78) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 3637 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (75 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1163 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
18/04/2024Батафсил
18/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |