GM Uzbekistan автомобиллар экспортини Қирғизистонга қайта йўлга қўйди
23/04/2019 01:23
GM Uzbekistan avtomobillar eksportini Qirg'izistonga qayta yo'lga qo'ydi
23/04/2019 01:23
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бугун, 22 апрел куни GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистон Республикасига экспорт қила бошлади. Қирғизистонга автомобиллар Ravon бренди остида экспорт қилинади.
Аввал хабар берилганидек, бугунги кунгача компания автомобиллари Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга амалга оширилди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводида компания автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилди.
2019 йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилинган, бугунги кунда компания мазкур йўналишдаги фаолиятини янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
Манба: GM Uzbekistan телеграм канали.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |