Келдиёрова финалда, Лутфиллаев бронза медали учун курашади
20/04/2019 17:07
Keldiyorova finalda, Lutfillayev bronza medali uchun kurashadi
20/04/2019 17:07
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг биринчи кун доирасида саралаш баҳслари ортда қолди. Қувонарлиси, кечки дастурда 2 нафар дзюдочимиз юқори пробали медаллар учун кураш олиб боришади.
-52 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Диёра Келдиёрова Австралия, Жанубий Корея, КХДР вакилаларини мағлуб этиб финалга етиб келди. Ҳамюртимиз олтин медаль учун мўғилистонлик Сосорбарам Лхагвасурен билан курашади.
-60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев ярим финалда имкониятни бой берган бўлса-да, шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Вакилимиз бронза медали учун кечадиган баҳсда қозоғистонлик Гусман Киргизбаевга қарши татамига чиқади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |