logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“National geographic” telekanalining vakillari Andijon zaminida

“National geographic” телеканалининг вакиллари Андижон заминида

08/04/2019 10:30

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси таклифига биноан американинг таниқли "National geographic" (Photogrhy life) телеканалининг вакиллари Насим Мансуров, Вильям Махер ва Патрик Келли Ўзбекистонда бўлиб туришибди. Бир ой мобайнида улар мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари, миллий ҳунармандларнинг асарлари, ижтимоий ҳаётнинг бошқа жабҳаларини суратга олиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи фотоальбом яратадилар.

Вилоятимиз билан танишувни меҳмонлар Андижон шаҳридан бошладилар.

– Аслида Фарғонанинг Марғилониданман, – дейди ижодий гуруҳ раҳбари Насим Мансуров. – Истиқлол туфайли 20 йил муқаддам Колорадо штати университетига ўқишга кирдим. Сўнгра "National geographic" телеканалига ишга таклиф қилишди. Турфа мамлакатлар, турли халқлар маданияти билан танишдим. Дилимда эса Ўзбекистонни дунёга танитиш истаги бор эди. Бетакрор табиатимиз, бой тарихимиз, меҳмондўст халқимиз ҳақида ҳикоя қилувчи фотоасарлар яратишни ният қилдим. Бу истагим бугун амалга ошаётганидан мамнунман.

Насим Мансуровнинг дўсти, Колорадо университети битирувчиси андижонлик Улуғбек Қосимхўжаев ҳозирда туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатади. Унинг сўзларига кўра, Насимжон яратган "Photogrhy-life.com" сайтини ҳар ойда 5 миллион ўқувчи кузатиб борар экан.

Мамлакатимиз Президентининг хориждаги ватандошларга қилган мурожаатидан илҳомланган Насимжон ва унинг ҳамкасблари ўзларининг сара ишларини республикамиздаги нашриётларга беминнат тақдим этганликлари ҳам диққатга сазовор.

Меҳмонлар вилоят марказидаги "Жомеъ" комплексини кўздан кечирдилар. Ҳунармандлар дўконларини айландилар, дўстона суҳбатлар қурилди. Қўғирчоқ устаси Нигора Раҳимова, юз нафар шогирд тайёрлаган зардўзлик санъати давомчиси Иродахон Қорабоева, заргар Нозимжон Ҳошимов маҳсулотлари тасвирга туширилди. Телеканал ижодкорлари вилоятимизда уч кун меҳмон бўладилар.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги расмий сайти.  

Охирги янгиликлар

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

VEON Group бош директори Каан Терзиоглу: Биз оддий телекоммуникация компаниясидан афзалроқ бўламиз

25/09/2023Батафсил

ДХХ: Қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

24/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+