Боксчиларимиз Боку турнирини мағлубиятсиз давом эттиришмоқда
29/03/2019 09:43
Боксчиларимиз Боку турнирини мағлубиятсиз давом эттиришмоқда
29/03/2019 09:43
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” номли халқаро мусобақа давом этмоқда. Турнирнинг иккинчи кун доирасида 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонишди.
Ушбу кун доирасида янги вазн тоифасида иштирок этаётган Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоров (-69 кг), Шукуржон Раҳимов (-60 кг) ва Оқмурод Ғафоров (-75 кг) дастлабки рақибларини ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этишди.
Шу тариқа, боксчиларимиз мусобақадаги мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда. Бугун чорак финал баҳсларига старт берилиб, вакилларимиздан Жасурбек Латипов, Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Алиёр Норалиев (-64 кг), Хуршид Абдуллаев, Дилшодбек Рўзметов (-81 кг), Мадияр Сайдраҳимов, Сардор Ёрмуҳаммедов (-91 кг), Обиджон Тохиров (+91 кг) ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқишади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |