logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Биржа савдоларида 192,6 млн сўмга тенг 46,5 кг кумуш сотилди

Биржа савдоларида 192,6 млн сўмга тенг 46,5 кг кумуш сотилди

27/03/2019 09:39

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖда қимматбаҳо металлар бўйича илк битимлар имзоланди. 2019 йил 18-20 март кунлари ўтказилган биржа савдолари давомида умумий қиймати 192,6 млн сўмга тенг 46,5 кг кумуш сотилди.

Ўтказилган савдолар натижаларига кўра кумушнинг ҳафталик биржа котировкаси 1 грамм учун 4 142,56 сўмни ташкил қилди. Биржа савдоларида саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар иштирок этдилар.

Айни вақтда ички биржа бозорда қимматбаҳо металларни сотиш бўйича иккита шартнома очилган. Хусусан, биржа котировкалаш варағига кумуш қуймасининг 500 грамм лотлик Ag-1 маркаси ва олтин қуймасининг 100 грамм лотлик Au-1 маркаси учун шартномалар киритилган. Биржа савдоларига кумушнинг кунлик қўйилиш ҳажми 15,5 минг граммни, олтиннинг кунлик ҳажми – 2,6 минг граммни ташкил қилади. Қимматбаҳо металларни етказиб бериш шарти – “Олмалиқ КМК” АЖ омборларидан EXW (ўзи олиб кетиш) кўринишида.

Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксингига асосан Ўзбекистон миллий валютасида белгиланади. Харидорлар Ҳисоб-клиринг палатасидаги ўз ҳисоб рақамларига биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалатни ўз ичига олган авансни киритадилар.

Эслатиб ўтамиз, қимматбаҳо металлар ЎзРТХБ биржа савдоларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори асосида сотила бошлади.

Савдоларда иштирок этиш учун заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчилар биржага Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан бериладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этишлари керак.

Манба: “ЎзРТХБ” АЖ расмий сайти.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+