logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

ШҲТ маданият вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

ШҲТ маданият вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

22/06/2016 18:25

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 22-июнь куни Тошкент шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар маданият вазирларининг мажлиси ўтказилди.

Унда Қозиғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири ўринбосари Г.А.Ахмедяров, Хитой Халқ Республикаси Маданият вазири Ло Шуган, Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот ва туризм вазири А.А.Максутов, Россия федерацияси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари В.В.Аристархов, Тожикистон Республикаси Маданият вазири Ш.Ш.Орумбекзода, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Ахмедов ва ШҲТ бош котиби Р.К.Алимов иштирок этди.

Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Б.Ахмедов бошқариб борди.

ШҲТга аъзо давлатларнинг маданият вазирлари томонидан ўтган давр мобайнида маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликнинг ривожланиши дўстона ҳамжиҳатликда атрофлича муҳокама қилинди.

ШҲТга аъзо мамлкатларнинг маданият соҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги давлатлараро Битим (Бишкек, 2007 йил 16 август) ва маданият вазирлари йиғилишидаги келишувларнинг ижроси ҳақида фикр алмашилди.

Мажлис қатнашчилари томонидан ШҲТ доирасида келгусида маданий алоқаларни ҳамкорликда янада ривожлантириш, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматнинг мустаҳкамланиши, турли халқлар ва динларнинг бирдамликда камол топиши, ШҲТга аъзо давлатлар халқларининг кўп асрлик анъаналари ва урф-одатлари бўйича билимларни кенг тарғиб қилишга эришиш лозимлиги билдирилди.

ШҲТ кузатувчи давлатлар ва ҳамкор томонлар билан маданият ва санъат соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Келгусида ШҲТ ҳудудида, шу жумладан буюк ипак йўли бўйлаб маданий меросни сақлаш ва ўрганиш бўйича икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, мажлисда маданий бойликларни талон-тарож қилиш ҳамда уларни ноқонуний олиб кириш ва олиб чиқиш, архитектура йодгорликларини реэстри ва маълумотлар базасини яратиш, маданий йодгорликларни муҳофаза қилиш, ноёб санъат асарларини таъмирлаш-тиклаш ва бошқа йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлашда ҳамкорликни жонлантириш масалалари келишилди.

Меҳмонлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари томонидан кўрсатилган алоҳида эътибор ва улар учун ўзбекистон санъат намоёндалари иштирокида ташкил этилган концерт дастури учун миннатдорчилик билдирилди.

ШҲТга аъзо мамлакатлар маданият вазирларининг навбатдаги йиғилишини 2017 йил 22 июн куни Астана шаҳрида ўтказилиши тўғрисидаги Қозоғистон Республикаси томони таклифи кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Шу каби тадбирларнинг ташкил этилиши давлатлараро тотувликнинг ортиши, маданият ва санъат соҳасининг ривожланиши каби масалаларда муҳим ўрин тутиши таъминланди.

Охирги янгиликлар

Байрам оғушидаги обод маҳаллалар

09/12/2023Батафсил

Тошкент шаҳрида «Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар билан комплекс иш олиб бориш» мавзусида тренинг бўлиб ўтди

07/12/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти 334 нафар шахсларни афв этди

06/12/2023Батафсил

МБ валюта курслари 07/12/2023

$ 1 12305.17 +0.128%
€ 1 13278.51 -0.251%
₽ 1 131.98 -1.632%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+