Тошкентда ШҲТ МКК йиғилиши бўлиб ўтди
22/06/2016 15:55
Тошкентда ШҲТ МКК йиғилиши бўлиб ўтди
22/06/2016 15:55
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 20-22-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.
Йиғилишда Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг мухтор делегациялари вакиллари иштирок этишди.
Томонлар ШҲТда Ўзбекистон раислигининг якунланаётган босқичи ва ШҲТнинг Тошкент саммитига тайёргарлик билан боғлиқ долзарб масалаларни кўриб чиқишди ҳамда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг якуний ҳужжатларини келишиб олишди.
03/12/2023Батафсил
03/12/2023Батафсил
$ 1 | 12289.98 | +0.072% |
1 | 13169.94 | +0.325% |
₽ 1 | 134.50 | +0.817% |