logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси

Шанхайда «ЎзРТХБ» АЖ нинг савдо майдончаси очилди

26/01/2019 22:58

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон республика товар хомашё биржасининг навбатдаги савдо майдончаси Хитой халқ республикасининг Шанхай шаҳрида очилди. У ерда биржа ва аукцион савдолари орқали экспорт-импорт операцияларидан ташқари, Ўзбекистон ва Хитойнинг товар бозорларида фаолият юритиш мумкин бўлган йўналишлари, хусусан, логистика ва бизнесни ахборот билан таъминлаш каби масалари бўйича консалтинг хизматлари ҳам кўрсатилади.

Янги савдо майдончаси Хитой Миллий кўргазма марказида жойлашган. Мазкур майдончада ўтган ҳафта Хитойнинг илк ҳалқаро импорт экспо кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз ЎзРТХБ Куйтун ва Урумчи шаҳарларида ҳам қўшимча савдо офисларига эга.

Биржанинг Шанхай бўлими Шинжоннинг Осиё-Европа халқаро савдо маркази томонидан бошқарилади. У 2010-йилдан буён Ўзбекистон товар хомашё биржасининг Хитойдаги офисини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси Марказий Осиёдаги энг йирик савдо майдончасидир. Бу ерда қора ва рангли металлар, нефт маҳсулотлари, пахта толаси, озиқ-овқат ва минерал ўғитлар сингари маҳсулотлар сотилмоқда.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+