logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Ўзбекистонда “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди

Ўзбекистонда “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди

14/06/2016 11:49

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 13-июнь куни интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти (www.kids.gov.uz) ишга туширилди.

Мазкур веб-сайт болаларни “Давлат” ва “Ҳукумат” тушунчалари шунингдек Ўзбекистон тўғрисида умумий маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди.

Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлигида «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Веб-сайт 6 -12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Веб-сайтдан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари мумкин. Унда Ўзбекистон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат ҳокимияти тизими тўғрисидаги умумий маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган.

Оҳирги янгиликлар

Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, акциядорлик тижорат Халқ банки ҳамда «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ўртасида уч томонлама меморандум имзолаш маросими

05/03/2021Батафсил

Давлат божхона қўмитасида Ситуацион марказ ишга туширилди

05/03/2021Батафсил

Ўзбекистоннинг БМТ Кенгашидаги ташаббуслари ва ҳуқуқшунослик соҳаси истиқболлари

04/03/2021Батафсил

МБ валюта курслари 09/03/2021

$ 1 10490.65 +0.122%
€ 1 12513.25 -0.743%
₽ 1 140.52 -0.931%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2021 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+