logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Ўзбек давлат цирки” инвесторларга берилади

“Ўзбек давлат цирки” инвесторларга берилади

25/01/2019 00:32

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019 йил 1 апрелгача “Ўзбек давлат цирки”ни инвесторларга бериш чора-тадбирлари амалга оширилади. Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида 500-700 ўринга мўлжалланган цирклар ташкил этилади.

2019-2020 йиллларда ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ҳамда “Ўзбек давлат цирки” фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича режа тасдиқланади. У бўйича 2020 йилгача цирк томошалари сонини камида 500 тагача, 2022 йилгача эса 1000 тагача етказилади. 2019 йил охиригача цирк залининг томошабинлар билан тўлиш даражасини камида 60 фоизга, 2022 йилга бориб 75 фоизга оширилади.

Франциянинг “Cirque du Soliel”, Хитойнинг “Чанг Лонг” халқаро цирки, Россиянинг “Москва цирки”, “Москва катта цирки”ларининг гастроллари республикамизда ташкил этилади. Эндиликда Монте-Карло ва Будапешт халқаро цирк фестивалларида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган “Ўзбек давлат цирки” ижодий жамоасининг ҳар бир аъзоси энг кам ойлик иш ҳақининг тегишлича 100, 80 ва 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади. “Ўзбек давлат цирки”га инвесторларни жалб этиш мақсадида доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатишни назарда тутувчи “Дўстлар клуби” ташкил этилади.

2021 йилдан Тошкент шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро цирк санъати фестивали ўтказилади. 2019 йил 1 июнгача Меҳнат кодексига 14 ёшга тўлмаган шахсларнинг цирк, театр, кино ва концерт ташкилотларида ижодкор лавозимида ишлаши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу бўйича Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ушбу хабарни Адлия вазирлигининг хуқуқий ахборот канали тарқатмоқда.

Охирги янгиликлар

Ўзбекистон бош гастроэнтерологи: «Бутун дунёда ошқозон саратони барча онкологик касалликлар орасида олтинчи, мамлакатимизда иккинчи ўринда туради»

29/05/2023Батафсил

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчисини Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

28/05/2023Батафсил

Президент истироҳат боғидаги шароитларни кўздан кечирди

28/05/2023Батафсил

МБ валюта курслари 23/05/2023

$ 1 11450.03 -0.245%
€ 1 12387.79 -0.088%
₽ 1 143.41 -0.306%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+