Темир йўл вагонларини рентген-сканер қилиш қурилмасига эга янги инспекцион кўрик мажмуаси очилди
25/01/2019 00:14
Темир йўл вагонларини рентген-сканер қилиш қурилмасига эга янги инспекцион кўрик мажмуаси очилди
25/01/2019 00:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Бекобод“ темир йўл чегара божхона постида темир йўл вагонларини рентген-сканер қилиш қурилмасига эга инспекцион кўрик мажмуаси ишга туширилди. Бу аввало божхона тизими фаолиятини такомиллаштириш, чегара текширувига энг замонавий технологияларни жалб этиш, ноқонуний товарлар, қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситалари олиб ўтилишининг олдини олишга қаратилгандир.
Айтиш керак, ушбу лойиҳа божхона постларини катта ҳажмдаги сканер қурилмалари билан жиҳозлаш доирасида Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Бу ерда ўрнатилган замонавий рентген-сканер қурилмаси катта ҳажмли транспорт воситалари ёки контейнерлар ичидаги товарлар шаклини кўриш имконини беради. Бу қулайлик эса контейнердаги товарларнинг декларацияда кўрсатилганига нечоғли мослигини, контрабанда предметлари бор-йўқлигини назорат қилишга ёрдам беради. Асосийси, божхонадаги назорат сифатини ошириб, вақтни тежайди.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |