«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК: 2018 – йилда энг талабгир рейс Тошкент—Москва йўналиши бўлди
25/01/2019 00:08
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК: 2018 – йилда энг талабгир рейс Тошкент—Москва йўналиши бўлди
25/01/2019 00:08
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси расмий сайтида келтирилган маълумотга кўра, сўнги пайтларда Ҳиндистоннинг Мумбай, Россиянинг Владивосток ва Саудия Арабистонининг Жидда шаҳарларига учта янги йўналиш очилган. 2019 йилда эса Тошкентдан Грузиянинг Тбилиси, Германиянинг Мюнхен ва Покистоннинг Карачи шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Ахборотда келтирилишича, ўтган йил авиакомпания амалга оширган умумий рейслари сони 21 мингдан ортиқни ташкил этган.
Энг талабгир рейс Тошкент—Москва йўналиши бўлиб қолмоқда, ўтган йилда парвозлар сони ҳафтасига 27тага етган, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Наманган ва Фарғона шаҳарларидан Москвага амалга оширилган парвозлар билан қўшиб ҳисоблаганда эса жами 49тани ташкил қилган.
Бугунги кунда энг машҳур йўналишлардан бири бўлиб қолаётган Тошкент—Истанбул йўналишида ҳафтасига 10та ва Самарқанд—Истанбул йўналишида эса ҳафтасига 2та рейс амалга оширилмоқда.
Шунингдек, 2018 йилда Тошкент—Сеул, Тошкент—Душанбе, Тошкент—Бишкек, Тошкент—Минск, Тошкент—Ростов-Дон, Тошкент—Астана ва Тошкент—Новосибирск йўналишларида ҳам парвозлар сони ошган.
02/05/2024Батафсил
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |