Любинко Друлович Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлди
24/01/2019 00:34
Любинко Друлович Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлди
24/01/2019 00:34
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзод бўлиб турган сербиялик мураббий Любинко Друлович билан расман шартнома имзоланди.
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мураббий Любинко Друлович ва унинг ёрдамчилари, ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.
Томонлар расман шартнома имзоладилар. Маросим якунида мураббий учун эсдалик либоси тақдим этилди.
Янги мураббий билан келишув Токио-2020 олимпиадасига қадар амал қилади.
Telegram- !
24/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |