Ўзбекистон ва “Thales Alenia Space” космик соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
27/08/2018 14:00
Ўзбекистон ва “Thales Alenia Space” космик соҳадаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
27/08/2018 14:00
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Франциянинг “Thales Alenia Space” компанияси Ўзбекистонда космик ва йўлдошли саноатни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси “Thales Alenia Space” вице-президенти Эрик Имберт билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон вакиллари “Thales Alenia Space” компаниясининг космик йўлдошларни йиғиш билан шуғулланадиган ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюришди.
Томонлар космик тизимлар бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, жумладан, турли мақсадларда сунъий йўлдошларни ишга тушириш ва бошқариш, шунингдек, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш учун Ўзбекистон ҳудудида технологик базани ташкил этиш тўғрисида келишувга эришди.
06/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |