ТИВ да К.Адeнауэр номидаги фонд делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
13/06/2018 14:25
ТИВ да К.Адeнауэр номидаги фонд делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
13/06/2018 14:25
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Конрад Аденауэр номидаги фонднинг (Германия) Европа ва халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Франк Присс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ нинг Матбуот хизмати хабар беради.
Музокараларда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Германия мулоқотининг ривожланиши нуқтайи-назаридан Ўзбекистон ва К.Аденауэр номидаги фонд ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, икки томонлама муносабатлар, демократия ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кўмаклашишга қаратилган мазкур Фонд ва унинг Марказий Осийодаги Минтақавий ваколатхонасининг самарали фаолияти Ўзбекистонда юқори баҳоланади.
Шунингдек, янги технологиялар, фан ва таълим соҳасида алмашинув, мутахассислар амалиёти ўташини ташкиллаштириш каби йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни тадбиқ этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбатда Фонднинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий ваколатхонаси раҳбари Томас Кунце иштирок этди.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |