Муҳаммад Али 75 ёшида оламдан ўтди
06/06/2016 13:09
Муҳаммад Али 75 ёшида оламдан ўтди
06/06/2016 13:09
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўта оғир вазндаги собиқ жаҳон чемпиони, афсонавий боксчи Муҳаммад Али 3-июнь куни АҚШда 74 ёшида оламдан ўтди.
У нафас олиш йўлидаги муаммолар сабабли касалхонага ётқизилганди.
“Муҳаммад Али 32 йиллик Паркинсон хасталигига қарши курашдан сўнг, 74 ёшида вафот этди. Уч карра жаҳон чемпиони бу кеча ҳаётдан кўз юмди”, – деди Боб Ганнелл.
Муҳаммад Али 1984-йилдан бери Паркинсон касаллиги билан хасталанганди. Сўнгги йилларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли бир неча касалхоналарда даволаниб чиқди. Профессионал фаолияти давомида Муҳаммад Али 61 та жанг ўтказиб, 56 тасида ғолиб чиққан. 1999-йилда Муҳаммад Алини «Аср спортчиси» деб тан олинган.
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |