Ўзбекистонда Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланади
03/04/2018 17:28
Ўзбекистонда Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланади
03/04/2018 17:28
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори (02.04.2018й.) қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра: Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди; Ташкилий қўмитага тадбирни юқори савияда нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш топширилди.
Режада қуйидагилар назарда тутилади: “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш; Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш; ёзувчи асарлари асосида янги спектакль саҳналаштириш ва бадиий фильм суратга олиш; Чингиз Айтматов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адиб номини бериш; 2018 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида атоқли адиб хотирасига бағишланган ижодий кеча тадбирлари ўтказилади.
07/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |