Ўзбекистон ХМТга аъзо бўлиши мумкин
03/04/2018 17:18
Ўзбекистон ХМТга аъзо бўлиши мумкин
03/04/2018 17:18
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) Бош директори Вилям Лейси Свинг бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Айни пайтда Ўзбекистон ХМТга аъзо эмас. Мазкур ташкилот вазифасига миграция масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш киради.
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ташкилот фаолиятида тўла қонли аъзо сифатида қатнашиш имкониятини кўриб чиқаётганлиги ХМТ делегациясига маълум қилинди. Шу нуқтайи назарда ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
ХМТ делегациясининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ҳукумати, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Бош прокуратурада учрашувлар ўтказиш ўрин олган.
07/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |