Экспертлар томонидан якуний Тошкент декларация лойиҳаси кўриб чиқилди
26/03/2018 10:51
Экспертлар томонидан якуний Тошкент декларация лойиҳаси кўриб чиқилди
26/03/2018 10:51
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳекмат Ҳалил Карзай раҳбарлигида бўлажак Афғонистон бўйича форумда иштирок этадиган давлатлар ва халқаро ташкилотлар юқори мартабали мулозимларининг тайёргарлик йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Экспертлар томонидан 27 март куни Ўзбекистон пойтахтида ишлай бошлайдиган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг делегация раҳбарлари диққатига киритиладиган якуний Тошкент декларация лойиҳаси кўриб чиқилди ва мувофиқлаштирилди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |