Ўзбекистон делегацияси Венгрияда учрашувлар ўтказди
01/03/2018 11:40
Ўзбекистон делегацияси Венгрияда учрашувлар ўтказди
01/03/2018 11:40
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 28 февраль куни «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этиш учун Будапешт шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Левент Мадяр билан учрашди. Л.Мадяр иқтисодий дипломатия масалаларига масъул. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Музокараларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда мустаҳкамлаш, шунингдек, 2018-йилда қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали ва шакллари муҳокама қилинди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳри мери Иштван Тарлош, Давлат хизмати миллий университети ректори Андраш Патий билан музокаралар ўтказди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |