logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Scorpion» триллери Ўзбекистонда суратга олинади

«Scorpion» триллери Ўзбекистонда суратга олинади

27/02/2018 15:12

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Кинематографияни ривожлантириш марказининг қўшма қарори имзоланди.

Мазкур қарорга мувофиқ ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар томонидан ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган «Scorpion» тўлиқ метражли бадиий фильм суратга олиниб, унинг кенг намойиши қўллаб-қувватланади.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий гвардияси кўмагида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Россия ва Марокашда бўлиб ўтади.

Шу йилнинг 16 февраль куни фильм оператори Макс Тцуи (Германия) ҳамда бошқа хорижий киноижодкорлар суратга олиш ишларини бошлаш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.

Макс Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Бухоро ҳақидаги «Welcome to Bukhara» видеоролигига ҳам операторлик қилган.

Айни кунларда фильм режиссёри Мухлиса Азизова ижодий гуруҳ билан фильм лойиҳаси устида иш олиб бормоқда.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+