Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг делегацияси РФга ташриф буюрди
27/02/2018 14:52
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг делегацияси РФга ташриф буюрди
27/02/2018 14:52
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 19-21 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрди.
Ташриф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Россия Федерацияси Федерал Ғазна ўртасида тузилган «Техник ҳамкорлик меморандуми ва 2018 йилги ҳамкорлик режаси» доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Федерал Ғазнанинг расмий вакиллари билан учрашув ўтказди.
Томонлар Россиянинг ғазначилигида ички назорат, аудит ва давлат молиявий назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Россия томони Федерал Ғазна таркибида ички назорат ва аудитни ташкил этишнинг ўзига хос хусусияти ҳақида тақдимот ўтказди. Аудит ва назорат фаолиятини бошқаришнинг хавф-хатарли ёндошувини услубият ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram- !
23/04/2024Батафсил
22/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |