Абдулазиз Камилов АҚШ Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди
16/02/2018 15:35
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди
16/02/2018 15:35
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Флорида штатидаги Маржорй Стонеман Доуглас мактабида рўй берган ваҳшиёна жиноят муносабати билан Вазир самимий таъзия билдирди.
Ўз навбатида Элчи Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференция икки томонлама кун тартибинининг долзарб масалалари ва унга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |