Саудия Арабистонининг ривожланиш фонди Ўзбекистонга 50 млн. АҚШ долларлик кредит ажратди
02/02/2018 15:20
Саудия Арабистонининг ривожланиш фонди Ўзбекистонга 50 млн. АҚШ долларлик кредит ажратди
02/02/2018 15:20
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Саудия Арабистонининг ривожланиш фонди Ўзбекистон Республикасига 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ажратди. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг ривожланиш фонди мазкур шартномани имзолашди.
Маблағлар “Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ жойларида замонавий уй-жойлар қурилиши” лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Лойиҳа доирасида Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларининг қишлоқ жойларида 2 мингдан ортиқ замонавий уй-жойлар қурилади.
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |