Ўзбекистон Президенти Тожикистон билан муносабатларни яхшилашни истайди
10/01/2018 15:49
Ўзбекистон Президенти Тожикистон билан муносабатларни яхшилашни истайди
10/01/2018 15:49
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга икки давлат ўртасидаги муносабатларда “20 йиллик музни эритиш” учун ташриф буюради. Бу ҳақда 5 январь куни Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент томонидан эълон қилинди.
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга ташриф буюришини таъкидлади.
Таъкидлаш жоизки, 10-11 январь кунлари Абдулла Арипов Тожикистонга ишчи ташриф билан боради ҳамда Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифи бўйича тайёргарлик ишларини олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифи якунида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида йирик битимлар имзоланиши - темир йўлни очиш, электр энергиясини етказиб беришни таъкидлади.
“Биз барча қўшниларимиз билан бирга бўлишимиз керак. Бу осон эмас, лекин 20 йиллик музни эритишимиз керак”, - деди Президент.
14/05/2024Батафсил
14/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |