Хитой Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 500 миллион $лик инвестиция киритади
15/12/2017 17:16
Хитой Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 500 миллион $лик инвестиция киритади
15/12/2017 17:16
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ХХРнинг “Wanbang” компанияси Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалик лойиҳаларига 500 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритади. Бу ҳақда “O‘zbekoziqovqatxolding” холдинг компанияси матбуот хизмати хабар беради.
Мазкур мақсадни амалга ошириш учун “Wanbang” делегация 5 декабрдан 12 декабрга қадар Ўзбекистонга ташриф буюрди. Компания озиқ-овқат маҳсулотлари логистикаси соҳасида фаолият юритади.
Ташриф давомида компания вакиллари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятида бўлиди ҳамда Ўзбекистон билан шерикчилик алоқаларини ривожлантириш истагини билдиришди.
Ўзбекистон ва Хитой компанияси 15 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишиб олишди. Келишувларнинг умумий қиймати 500 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |