Афғонистон Президенти Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
05/12/2017 17:21
Афғонистон Президенти Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди
05/12/2017 17:21
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тарихий обидаларни асраб-авайлаш, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилмоқда, Шеробод туманидаги Абу Исо Муҳаммад Термизий, Қарши туманидаги Абул-Муъийн Насафий зиёратгоҳлари ва бошқа қадамжоларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафи ва бошқа тарихий-маърифий ёдгорликларни катта қизиқиш билан кўрди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди. ЎзА.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |