«Локомотив» чорак финалга йўл олди
25/05/2016 12:19
«Локомотив» чорак финалга йўл олди
25/05/2016 12:19
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 24-май куни Осиё Чемпионлар лигаси мусобасининг нимчорак финал - жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Унда "Локомотив" жамоаси "Ал-Ҳилол" жамоаси билан учрашди. Эслатиб ўтамиз, мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.
Тошкентдаги ўйинда "темирйўлчилар" кучли ўйин кўрсатиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тўпларни майдон эгаларидан Ислом Тўхтахўжаев ва Шерзод Файзиев, меҳмонлардан Ал-Шалҳуб киритишди. Мазкур ғалаба "Локомотив"ни чорак финалга олиб чиқди.
$ 1 | 9537.55 | +0.279% |
1 | 10545.67 | +0.662% |
₽ 1 | 149.88 | +1.414% |