Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув
05/09/2017 12:45
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув
05/09/2017 12:45
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 4 сентябрь куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга 5 сентябрь куни бошланадиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича амалий масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунига кўра вазирлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида Шартнома лойиҳаси келишилганлиги тўғрисида имзо чекилди. Ушбу ҳужжат давлатлараро чегаралар умумий узунлигининг 80 фоизини ташкил этувчи 1170,53 км қисмини аниқлайди.
07/05/2024Батафсил
06/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |