Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари Ўш шаҳрида учрашишди
04/09/2017 16:31
Ўзбекистон ва Қирғизистон делегациялари Ўш шаҳрида учрашишди
04/09/2017 16:31
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 2-3 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида икки давлат эксперт гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма комиссияси 8-мажлиси (2017 йил 16 август, Бишкек ш.) Баённомасининг “Чегара ҳудудида ҳамкорлик тўғрисидаги” VI қисмини ижро этиш доирасида ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш учун шароит яратиш, фуқароларнинг ўзаро сафарларини енгиллаштириш мақсадида ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги Битим (2006-йил 3 октябрь) ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимнинг (2004 йил 24 июль) бандларини амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди, чегара орқали алоҳида ўтказиш пунктларини очишга доир аниқ масалалар муҳокама қилинди.
Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунига кўра Баённома имзоланди.
07/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |