ТИВда Исроил Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
26/08/2017 12:14
ТИВда Исроил Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
26/08/2017 12:14
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Элчи Вазирга ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатлари ҳолати ва уни янада ривожлантириш, хусусан савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокараларда баъзи минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |