logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

"Шарқ тароналари" фестивалига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

"Шарқ тароналари" фестивалига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

21/07/2017 12:11

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Миллий матбуот марказида жорий йил 25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган анъанавий "Шарқ тароналари" XI халқаро мусиқа фестивалига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари К.Оқилова ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилда ташкил этилган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали дунёнинг энг нуфузли санъат форумлари қаторидан жой олганини таъкидлади.

Мазкур фестиваль миллий мусиқа санъатини ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан бирга, жаҳоннинг турли мамлакатлари хонандалари, мусиқашунослари, бадиий жамоалари ижрочиларининг ўзаро фикр ва тажриба алмашадиган, санъатимизни бор гўзаллиги ва жозибаси билан намоён этадиган бетакрор байрамга айланди. Халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фестиваль эзгу ғоялари, юксак ва кўтаринки савияси билан йилдан йилга нуфузи ошиб бормоқда. Биринчи фестивалда 31 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, бу йилги фестивалда 60 га яқин мамлакатдан бадиий жамоалар, яккахон хонандалар, мусиқашунослар, олимлар қатнашиши кутилмоқда.

Фестиваль доирасида "Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши" мавзусида илмий-назарий конференция ўтказилиши кўзда тутилган. Шу кунларда Самарқанд шаҳрида фестивални кўтаринки руҳда ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Фестиваль доирасида Ургут, Тайлоқ, Жомбой, Пастдарғом туманларида ҳам мусиқий тадбирлар, ижодий учрашувлар, мулоқотлар, концертлар бўлиб ўтади, деб хабар беради ЎзА.

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+