«Бухоро» 1:0 ҳисобида «Пахтакор»ни мағлуб этди
20/05/2016 10:38
«Бухоро» 1:0 ҳисобида «Пахтакор»ни мағлуб этди
20/05/2016 10:38
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали доирасидаги дастлабки баҳсда "Бухоро" сафарда «Пахтакор»га қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида устун келди.
Учрашувда ягона гол Азиз Ибрагимов томонидан киритилди. Ярим ҳимоячи 83-дақиқада узоқдан зарба йўллаб чиройли услубда гол киритди ва жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Ушбу ғалабадан сўнг бухороликларда чорак финалга чиқиш имконияти анча ошди.
Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 22 май куни Бухорода бўлиб ўтади.
Telegram- !
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |