Ўзбекистон ва ЕИ қатор ҳужжатларни имзолашди
18/07/2017 10:22
Ўзбекистон ва ЕИ қатор ҳужжатларни имзолашди
18/07/2017 10:22
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 17 июль куни “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Брюссель шаҳрига ташрифи доирасида Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассосиацияси ҳамда “Bandua Communications Unipressoal LDA” (Бельгия) компанияси раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Музокаралар якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассосиацияси ўртасида Англашув меморандуми, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан “Bandua Communications Unipressoal LDA” (Белгия) компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси миллий туристик маҳсулотини “TV5 Monde” каналларида тарғиб қилиш тўғрисида шартнома имзоланди.
17/05/2024Батафсил
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |