logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

“Starlifter” гуруҳи Ўзбекистонда

“Starlifter” гуруҳи Ўзбекистонда

22/06/2017 15:47

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Американинг “Starlifter” мусиқий гуруҳи шу йил 24 июнь – 2 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришини эълон қилишдан мамнундир. Ушбу гуруҳ етти нафар иқтидорли мусиқачидан ташкил топган бўлиб, у рок, поп, жазз, кантри мусиқалари, шунингдек, замонавий ва анъанавий қўшиқларни ижро этади.

29 июнь куни соат 18:30 да, “Starlifter” АҚШ элчихонасининг Чилонзор туманидаги аввалги биносида жамоатчилик учун концерт намойиш этади. 30 июнь куни, гуруҳ “Hyatt Regency Hotel”да АҚШ Мустақиллик кунига бағишлаб ўтказиладиган тантанали қабул маросимда ҳам қатнашади. Ўзбекистонлик чоғида гуруҳ вакиллари ёшлар ва оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилади.

“Starlifter” аъзолари қуйидагилар: Жастин Люис (координатор), Аннеке Бентли (вокал), Денвер Мерфи (вокал), Жозиа Жойс (гитара), Рян Жанус (пианино), Жошуа Ҳолдриж (бас), Жошуа Дик (ноғорачи) ва Даниэл МакКоу (аудио муҳандис).

“Starlifter” АҚШ Ҳаво кучлари қўллаб-қувватлайдиган мусиқий гуруҳнинг таркибий қисми ҳисобланади. Иллинойсдаги Скот ҳарбий ҳаво базасида қарор топган ушбу гуруҳ бутун дунё бўйлаб концертлар намойиш этиб келмоқда.

29 июнь куни Чилонзорда бўладиган концертга ёзилиш учун исм-шарифингиз, туғилган сана, паспорт серия ва рақамингизни 27 июнь кечки соат 6 дан кечикмай Tashkent-Program@state.gov электрон манзилига юборишингиз мумкин. Рўйхатга киритилганлик ҳақида электрон почта орқали хабар берилади. Шошилинг, жой сони чекланган!

Охирги янгиликлар

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

28/01/2023Батафсил

Асосийси миқдор эмас, балки самарадорлик

28/01/2023Батафсил

Аҳоли сонининг ортиши ижтимоий соҳа ва электр энергияси таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

27/01/2023Батафсил

МБ валюта курслари 27/01/2023

$ 1 11320.02 +0.242%
€ 1 12334.29 +0.380%
₽ 1 164.02 +0.098%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+