Тадқиқот: Ўзбекистон аҳолиси чойни афзал кўради
19/05/2016 13:26
Тадқиқот: Ўзбекистон аҳолиси чойни афзал кўради
19/05/2016 13:26
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон аҳолисининг 99,6 фоизи чойни афзал кўради. Бу ҳақда “The Independent” нашри “Euromonitor International”га ҳавола қилган ҳолда хабар беради.
Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг атиги 0,4 фоизи чойга нисбатан кофени афзал билган.
Аҳолиси чойни кофедан афзал биладиган етакчи 5 та давлатлар қуйидагича кўриниш олишди: Кения (99,2%), Озарбайжон (99,1%), Покистон (99%) ва Хитой (98,9%).
Кофени чойдан юқори қўядиган давлатлар рўйхатини Гватемала бошқараркан. Мазкур мамлакатнинг 99,6 фоизи кофени танлаган. Кейинги ўринларда Доминикан Республикаси (99%), Бразилия ва Эквадор (97,4%), Греция (96,8%), ҳамда Дания (92,2%).
28/03/2024Батафсил
$ 1 | 12570.00 | +0.024% |
1 | 13698.79 | -0.378% |
₽ 1 | 136.91 | -0.270% |