Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия U-21 термасига имкониятни бой берди
29/05/2017 18:12
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия U-21 термасига имкониятни бой берди
29/05/2017 18:12
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун, 27 май куни Олмалиқ шаҳрида Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
ОКМК стадионида ўтказилган голларга бой кечган ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Россияликлар сафида Иван Облиаков дубль қайд этган бўлса, Рифат Жемалетдинов ва Дмитрий Баринов биттадан гол урди. Ўзбекистон ёшлар термаси таркибида Сардор Азимов, Бобур Абдухолиқов ва Забиҳилло Ўринбоев биттадан голга муаллифлик қилди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.
16/05/2024Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |