Президент Манчестердаги терроризм хуружи муносабати билан Мэйга чуқур таъзия билдирди
24/05/2017 17:06
Президент Манчестердаги терроризм хуружи муносабати билан Мэйга чуқур таъзия билдирди
24/05/2017 17:06
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига
Ҳурматли Бош вазир Жаноби Олиялари!
Манчестер шаҳрида содир этилган терроризм хуружи оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзиямни қабул қилгайсиз.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямни ва улар билан ҳамдард эканимни етказишингизни сўрайман, жабрланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман.
Қайғу билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |