Ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади
25/04/2016 16:02
Ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади
25/04/2016 16:02
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Шу йилнинг 13-30 октябрь саналарида бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси апрель ойи якунида яна бир йиғин ўтказади.
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси навбатдаги йиғинини Саудия Арабистонида ўтказади. Ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ёшлар терма жамоасига қарши икки бор ўртоқлик учрашуви ўтказиш реъжалаштирилган.
Саудия Аракбистони U-19 – Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашуви 28 апрель куни ўтказилса, иккинчи учрашув 30 апрель санасига мўлжалланган. Ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 18:45да бошланади.
Ушбу ўртоқлик учрашувлари Саудия Арабистон қироллигининг Ал-Хобар шаҳрида бўлиб ўтади.
Telegram- !
19/04/2024Батафсил
$ 1 | 12667.00 | +0.022% |
1 | 13481.49 | -2.022% |
₽ 1 | 135.77 | -0.506% |